420

Мамлакат электрон оммавий ахборот воситаларининг “Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари” мавзусидаги мақолалари контент - таҳлили

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида электрон ОАВ нашрлари мониторинги доирасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан  “Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари” мавзусида контент-таҳлил тадқиқоти ўтказилди.

Танловга Миллий доменнинг фойдаланувчилари ўртасида оммавий бўлган интернет-нашрлари кирди (1-жадвалга қаранг). Умуман олганда, танловнинг асосий мезони манбаларнинг оммавийлиги ва нуфузлилиги, шунингдек, аудиторияга таъсир кўрсатиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш қобилияти бўлди. Тадқиқот даври – 2021 йилнинг 1 январидан 31 мартигача.

1-жадвал

Миллий доменнинг электрон ОАВ медиа-базаси

Номи

Агентлик

1

Xs.uz (Халқ сўзи)

Ижтимоий-сиёсий газета

2

Yuz.uz (Янги Узбекистон)

Ижтимоий-сиёсий газета

3

UzА.uz (УзА)

Миллий ахборот агентлиги

4

Uznews.uz

Янгиликлар агентлиги

5

Gazeta.uz

Ахборот агентлиги

6

Podrobno.uz

Янгиликлар агентлиги                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           

7

Kun.uz

Ўзбекистондаги онлайн - нашр

8

Daryo.uz

Интернет-нашр

9

Sputnik.uz

Янгиликлар агентлиги

10

Qalampir.uz

Янгиликлар нашри

11

Nuz.uz

Ахборот-таҳлилий портал

12

Repost.uz

Янгиликлар нашри

 

 1-расм. АХБОРОТ  МАТЕРИАЛЛАРИ УЛУШИНИНГ МАНБАЛАР БЎЙИЧА НИСБАТИ

 

1-расмдан кўриниб турибдики, тадқиқот даврида танлаб олинган интернет-нашрлар орасида тадқиқот мавзуси бўйича энг кўп ахборот-таҳлилий материаллар қуйидаги интернет-нашрларда нашр қилинган: “Kun.uz” (183 та мақола), “Xs.uz” (89 та), “Gazeta.uz”  (72 та), “Daryo.uz” (48 та), улар танлаб олинган (507 та) мақолаларнинг умумий ҳажмидан 77,3%ни ташкил этади.

Мақолалар мазмунининг таҳлили материаллар умумий сонидан 383 таси ахборот ва 124 таси таҳлилий тусдаги материал эканлигини аниқлади. Маълумотлар, тадқиқот даврида, танланган материалларни (507 та) беш миллион тўрт юз қирқ олти мингга яқин (5445600 марта кўрилган) фойдаланувчилар кўриб улгуришганини кўрсатди, бу кўрсаткич тадқиқ қилинаётган мавзуга фойдаланувчиларнинг алоҳида қизиқишидан дарак беради (2-расм).  

2-расм. Ёшлар мавзуси бўйича ахборот материаллари сони, мақолалар тавсифи ва кўришларнинг умумий сони

Мақолалар танлови ва таҳлили 3-расмда тақдим этилган классификатор йўналишлари асосида ўтказилди.

3-расм. Классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг умумий сони

Ахборот материаллари қуйидаги асосий соҳалар бўйича гуруҳланди: «Соғлиқни сақлаш», «Маданият», «Фан ва таълим», «Жамият», «Сиёсат», «Ҳуқуқ», «Спорт», «Технологиялар» ва «Иқтисодиёт» (4-расм).

4-расм. Тадқиқот соҳалари бўйича танлаб олинган мақолаларнинг нисбати

Диаграммадан кўриниб турганидек, энг кўп мақолалар сони «Жамият» (236 та), «Сиёсат» (116 та) ва «Иқтисодиёт» (54 та) соҳаларига тўғри келади. Тадқиқот соҳалари бўйича мақолалар улуши қуйидаги тарзда тақсимланди:

Мақолаларнинг асосий қисми коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга бағишланади (33,9%).  Мақолаларнинг энг кам қисми коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликка бағишланган (3%).

“Сиёсат” соҳасига “Коррупция соҳасидаги жиноятлар профилактикаси”, “Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари” ва “Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш” йўналишидаги мақолаларнинг асосий қисми тўғри келади.

“Иқтисодиёт” соҳасида “Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари”  йўналишига энг кўп эътибор берилади ва “Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш” ва  “Коррупция соҳасидаги жиноятлар профилактикаси” йўналишларига тенг сондаги мақолалар тўғри келади.

5-расм. Соҳалар бўйича классификатор йўналишларининг танланган мақолалари нисбати

6-расм. Ойлар бўйича мақолаларнинг умумий ҳажмига нисбати

7-расм. Веб-сайтлар мақолаларининг январь-март ойларидаги ёритилиш фаоллиги

Хулосалар.

Тадқиқот мавзуси бўйича веб-сайтларнинг ўтказилган таҳлили натижалари ва “Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари” мавзусидаги контент-таҳлили тадқиқоти шуни кўрсатдики, ҳисобот давридаги ахборот материалларининг каттагина ҳажми Ўзбекистон жамияти ҳаётидаги асосий воқеаларни ёритган.

Электрон ОАВ медиа-базасини ўрганиш доирасидаги контент-таҳлил мамлакатда коррупциявий жиноятларни ҳам алоҳида ҳолларда, ҳам бутун мамлакат бўйича аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича мажмуавий тизимли иш олиб борилаётганлигини кўрсатди.

Тадқиқот натижалари танлаб олинган интернет-нашрларнинг контент-таҳлилида жорий йилнинг фақат биринчи чорагида 507 та мақола эълон қилинганлигини аниқлади, улардан 383 таси ахборот ва 124 таси таҳлилий тусдаги мақолалардир.

Мақолалар ҳажми уларнинг тавсифи ва мазмун-моҳиятига кўра тақсимланди. Коррупция аломати бор жиноий фаолият (ўғирлик, порахўрлик, таъмагирлик ва ҳ.к.) ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисидаги мақолалар салбий характердаги мақолалар тўпламига киритилди. Мазмунига кўра коррупциявий фаолиятнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш учун кўрилаётган профилактик чора-тадбирлар ва бу борадаги ҳамкорлик тўғрисидаги мақолалар ижобий мазмундаги мақолалар сифатида белгиланди. Ҳисоб-китобларга кўра, мақолалар умумий ҳажмидан 43,4% ижобий оҳангдаги материаллардир. Ҳисобот даврида салбий оҳангдаги материаллар улуши 56,6%ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида энг кўп мақолалар эълон қилинган соҳалардаги ахборот материалларининг классификатор йўналишлари бўйича қиёсий таҳлили “Жамият” соҳасидаги энг кўп мақолалар классификаторнинг “Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш” (33,9%) ва “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар” (24,6%) йўналишларига тўғри келишини кўрсатди.

Ёритилган мақолалар сони ва тезлиги нуқтаи назаридан кейинги ўринда “Сиёсат” соҳаси бўлиб, мақолаларнинг асосий қисми “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар” ва “Коррупция соҳасидаги жиноятлар профилактикаси” йўналишларига (24,1%дан) тўғри келади.

“Иқтисодиёт” соҳасидаги энг кўп мақолалар сони  “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар” (24,6%), “Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш”, “Коррупция соҳасидаги жиноятлар профилактикаси” ҳамда  “Коррупция ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга кўмаклашган фуқароларни рағбатлантириш” (16,9%дан) йўналишларига тўғри келди (6-расм).

“Ҳуқуқ” соҳасидаги мақолаларнинг асосий қисми (36,6%) классификаторнинг коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш бўйича йўналиши  билан боғлиқ бўлса-да, “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар” йўналиши бўйича мақолалар ҳажми ҳам етарлича кўрсаткичларни намойиш этмоқда (21,9%).

2021 йилнинг биринчи чорагида ОАВларида жиноятлар ва коррупция профилактикаси масалалари ёритилган ахборот-таҳлилий материаллар кўпроқ классификаторнинг монанд йўналишлари таркибига киради: “Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш” (29,8% ёки 151 та мақола); “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар” (24,5%, 124); “Коррупция соҳасидаги жиноятлар профилактикаси” (20,3%,103); “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти” (11,2%,57); “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик” (6,9%, 35); “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида мамлакат қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар” (49%, 25) ва “Коррупция ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишга кўмаклашган фуқароларни рағбатлантириш” (2,4%, 12 та мақола) (3-расмга қаранг).

Шуни қайд этиш керакки, тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган ахборот материалларининг умумий ҳажми ҳисоб-китоб даврида 5,4 млн.дан ошиб кетди.