Ижтимоий муносабатлар соҳасидаги (Дин, оила, жамият, таълим, дам олиш вақти ва ҳ.к.) ижтимоий тадқиқотлар “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази тадқиқотчилик фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади ва улар мамлакатдаги мураккаб ижтимоий жараёнлар таҳлили, шунингдек, ижтимоий онг ва мамлакат ижтимоий тузилмасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар спектрини ўрганишга бағишлангандир.
Маркетинг ва ижтимоий-сиёсий тадқиқотларни ўтказишда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, (шаҳар, туман ва ҳ.к.даги) аҳоли турмуш тарзининг сифати, маҳаллий ҳамжамият муаммолари, аҳолининг иқтисодий хулқ-атвори хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар зарур ва бундай маълумотларнинг асосий манбаси ўтказилаётган социологик тадқиқотлар ҳисобланади.
Сиёсий-ҳуқуқий таҳлил сиёсий тадқиқотларнинг меъёрий-институционал услубининг ривожланишини ифода этади. Услубнинг ҳуқуқий таркибий қисми объект ҳаракатларининг Конституция, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатлар ва амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқлигини таҳлил этишдан, сиёсий жиҳатдан эса ушбу ҳаракатларнинг сиёсий мақсадларини ва натижаларини аниқлашдан иборатдир.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар мажмуавий ва кўп қиррали характердадир. Улар мамлакатдаги мураккаб ижтимоий жараёнларнинг таҳлилига ва мамлакатнинг ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий тузилмасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар спектрини ўрганишга бағишланган.
Иқтисодий маданият соҳасидаги тадқиқотлар жамиятнинг (бозор, давлат-демократия ва авторитаризм) иқтисодий ва сиёсий тузуми боғлиқлигини аниқлашга, қадриятлар (эътиқодлар) тизимининг иқтисодий тузум билан ўзаро таъсирини қайта англашга, минтақавий қолоқлик ва мувозанатнинг бузилиши, ислоҳотларни қабул қилиш ва жорий этишдаги муваффақиятсизликларни аниқлашга, долзарб истеъмол маданиятини ўрганишга, ва ниҳоят, иқтисодий назариянинг ўзида ва ижтимоий фанларда тафтиш ўтказишга ёрдам беради.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича маданий, диний ва институционал тафовутларни эътиборга оладиган, иқтисодий муҳитнинг истеъмолчилар хулқ-атворига таъсири, компанияга муносабат, хизматлар ва маҳсулотлар сифатини баҳолаш ва ҳ.к.ларни ўрганадиган минтақавий тадқиқотларни мунтазам равишда ўтказиб келади.
Мана, 26 йилдирки, биз жамоатчилик фикрини ўрганаяпмиз, таҳлил қилаяпмиз ва баҳолаяпмиз!
Марказ экспертлари Сизнинг барча саволларингизга жавоб топишда ва Сизни қизиқтирган масалаларни ўрганишда ёрдам беришлари мумкин.