“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий-тадқиқот муассасаси мақомидаги нодавлат нотижорат ташкилотидир. “Ижтимоий фикр” Марказининг бош мақсади мамлакат тараққиётининг барча соҳаларида жамоатчилик фикри динамикасининг асосий тенденцияларини аниқлаш, ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, тизимли мониторингини олиб бориш ҳисобланади.
“Ижтимоий фикр” Маркази 1997 йилда ташкил этилган ва шу йилдан бошлаб Марказнинг тадқиқот жамоаси бутун мамлакат миқёсида биринчи бўлиб жамоатчилик фикрининг социологик сўровларини мунтазам равишда ўтказишни бошлади. Ўзининг йигирма йилдан ортиқроқ фаолияти давомида Марказ социология фанида мавжуд турли хил усуллар асосида 650дан ортиқ мажмуавий тадқиқотлар ўтказди.
"Ижтимоий фикр" Маркази тарихи рақамларда
йиллик тажриба
минг респондентлар
тадқиқотлар
ходимлар
Бугун “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистонда жамият ҳаётининг кенг кўламдаги долзарб масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш соҳасида етакчи тадқиқот ташкилоти ҳисобланади. Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши соҳасида жамоатчилик фикрини ўрганишдир.
Ташкилотда муаммоларнинг анъанавий спектридан ташқари, меҳнат бозори, миграция, одам савдоси, коррупция, ёшлар, аёллар ва катта ёшдагилар муаммолари, экология муаммолари, репродуктив саломатлик масалалари, оиладаги муносабатлар ва оилавий қадриятлар каби кўплаб бошқа масалаларни тадқиқ этиш дастурлари ҳам амалга оширилади. Марказ социология, психология, сиёсатшунослик, тарих, демография, иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассислар штатига ҳамда турли даража ва кўламдаги комплекс мониторинг тадқиқотларини ўтказиш учун зарур ахборот ва техник ресурсларга эга. Марказ таркибида давлат, нодавлат ва халқаро ташкилотлар бўлган шериклари билан яқин ҳамкорлик қилади ва уларга кенг кўламли тадқиқот хизматларини кўрсатади.
+998 71 239 43 38
rahimova@ijtimoiyfikr.uz
+ 998 71 239 84 27
xadjimuhamedov@ijtimoiyfikr.uz
+998 71 239 16 62
science@ijtimoiyfikr.uz
+998 71 239 84 28
finance@ijtimoiyfikr.uz
+998 71 239 16 68
ps@ijtimoiyfikr.uz