283

"uzdaily.uz" интернет нашри.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралаларо комиссияси томонидан БМТ Таррақиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Қозоғистон, Россия ва Украинанинг Transparency International минтақавий бўлимлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссия аъзолари, адлия ва молия вазирликлари вакиллари, Бош прокуратура Академияси раҳбари, Академиянинг коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази ходимлари, шунингдек Савдо-саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази вакиллари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган учрашувда Transparency International Қозоғистон минтақавий бўлими ижрочи директори Ольга Шиян, Transparency International Россия минтақивий бўлими бош директори ўринбосари, “Декларатор” лойиҳаси раҳбари Андрей Джвирблис ва Transparency International Украина минтақавий бўлими халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Анастасия Козловцевалар иштирокчиларни “Коррупцияни қабул қилиш индекси” методологиясини тузиш, Transparency International минтақавий бўлимлари фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбирлар ҳақида таништириб ўтишди.

Шу билан бирга Transparency International минтақавий бўлимлари вакилларига Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва лойиҳалар, ўз навбатида турли халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилашига ҳамда коррупцияни қабул қилиш ва назорат қилишга оид ахборотлар тақдим этилди.

Мазкур учрашув Transparency International минтақавий бўлимларининг коррупцияга қарши курашишдаги инновациялари, турли давлатларда амалга оширилаётган тадбирларининг иш тажрибаси билан яқиндан танишишга имконият яратди.

Мақолага ўтиш