302

“Махалла ” газетаси, №7.
Мақола муаллифи: Саъдулло Турсунов.

Коррупциянинг авж олишида жамиятда амал қилинадиган, аммо хеч қайерда ёзилмаган айрим қонун – қоидалар, халқнинг аньана ва қадрятлари мухим рўл ўйнайди.  Мисол учун, мактабда ўқитган фарзандимизнинг устозига байрам бахона ширинлик ёки эсдалик учун бирор қимматбахо буюм совға қиламиз. Баьзида миннаддорлигимиз белгиси сифатида соғлиғимизни текширувдан ўтқазган шифокорнинг чўнтагига атаганимизни солиб қўямиз. Табийки, бу каби қонун – қоидалар охири бориб, мамлакатда коррупциянтнг юзага келиши учун замин яратади. Шу боис бу иллатга қарши курашиш учун қонуний чоралар билан бирга, одамларнинг дунё қарашини хам ўзгартиради.

Кўпинча жамиятдаги турмуш стандартларининг шаклланишида юқори табақага мансуб ва иқтисодий жихатдан ўзига тўқ қатлам мухим рўл ўйнайди. Лекин хамманинг хам улар каби яшашга, рўзғор тебратишга имконияти етавермайди. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда турли тофавутларнинг юзага келиши, айримларнинг тўкис хаётга эга бўлиши учун коррупцияга қўл уришига  сабабчи бўлади. Айтмоқчиманки, мухташам уй, данғиллама дала ховли, энг сўнги моделдаги автомашинага эга бўлиш айримларни хаётини хавф остига қўйиб. Бировдан пора олишга ундайди. Яьни пулнинг ўзи хеч нарсани хал қилмайди, аммо унинг эвасига моддий фаровонлик коррупциянинг юзага келишида асосий рўль ўйнайди.

Шу боис хуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини амалда таминлаш зарур. Масьул лавозимларга тавсия этилаётган номзодларга талабларни кучайтириш, давлат хизматининг нуфузи, давлат хизматчиларининг маоши ва масьулятини ошириш, ахолининг хуқуқий онгини, хуқуқий маданиятини ошириш лозим.

Эьтиборлиси, 11 февраль куни президентимиз раислигида ўтган йиғилишда бу масалага алохида тўхталиб, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларга оқилона ечимлар берилгани юртимизда коррупция балосининг олдини олишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.