09.04.2019
302
"Халқ сўзи" газетаси
Яқинда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан фуқароларнинг репродуктив билимлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ хусусидаги тушунчаларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилди.
Мониторинг натижаларида ўзбекистонликлар орасида фарзанд кўриш ўртасидаги танаффуслар бўйича хабардорлик даражаси етарлича эмаслиги ҳам ўз аксини топди. Тиббий амалиётда умумқабул қилинган меъёрларга мувофиқ, ушбу танаффус камида уч йил бўлиши кераклигидан респондентларнинг фақатгина ҳар иккинчиси(46,3 фоизи) хабардор экан.
Бу аҳоли билан ушбу йўналишда доимий тизимли тарғибот ишларини олиб бориш зарурлигини кўрсатмоқда. Зотан, бу она ва бола саломатлигини таъминлаш имконини беради.