315

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 75 - юбилей сессиясининг ялпи мажлисида видеомурожаат юзасидан ўтказилган телефон сўрови натижаларининг кўрсатишича, мамлакат фуқароларининг кўпчилиги - 73,7%, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси каналларида, Интернет тармоғида намойиш этилган, даврий матбуотда ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган нутқи билан танишган.
  Давлат Раҳбарининг чиқишига мамлакат фуқаролари билдирган қизиқишнинг юксак даражаси фуқароларнинг мамлакатда ва дунёда юз бераётган барча жараёнларга ва кенг миқёсли ислоҳотларга ўз дахлдорлигини ҳис қилаётганидан далолат беради. Айниқса, дунё миқёсидаги воқеаларга ва уларда Ўзбекистоннинг иштирокига қизиқиш ўзбекистонликларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида янада фаолроқ иштирок этишга тайёрлигини ҳамда фуқароларнинг воқеалар ва ислоҳотларнинг боришига, шунингдек, муҳим аҳамиятга молик қарорлар қабул қилинишига таъсир кўрсатишга қодирлигини кўрсатади. 

Ушбу ҳавола орқали Ижтимоий Фикр Маркази ушбу мавзуда ўтгазган сўрови натижаси билан танишишингиз мумкин.