86

Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг биринчи ўринбосари, Хаджимухамедов Марат Каримович Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ўтказиладиган Грушин номидаги халқаро социологик конференцияга иштирок этиш ва ўзаро тажриба алмашиниш учун хизмат сафарига чиқди.

Ушбу сафар давомида М.К.Хаджимухамедов Россия фанлар академияси академиги, Россия Фанлар академиясининг Федерал социологик тадқиқот марказининг филиали директори М.К.Горшков ва Россия федерацияси сиёсатшуноси ва социологи, Бутун Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази («ВЦИОМ») бош директори Валерий Валериевич Федоров ҳамда Бутун Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази («ВЦИОМ») жамғармасининг бош директори Абрамов Константин Валерьевичлар билан учрашишди.

Академик М.К.Горшков Федерал социологик тадқиқот маркази ҳаёти билан яқиндан таништирди, шунингдек В.В.Федоров ва К.В.Абрамов («ВЦИОМ») Марказ фаолияти билан таништириб Россия федерациясидаги олиб борилаётган социологик тадқиқотлар методологияси, ижтимоий тадқиқотлар ўтказишнинг замонавий усуллари ва муаммолари ҳақида суҳбатлашишди.

М.К.Хаджимухамедов марказ фаолияти, олиб борилаётган тадқиқотлар, Ўзбекистондаги ижтимоий сўровларни ўтказиш методи ва технологиялари тўғрисида тушунтириб берди.

Учрашув якунида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ўрнатилиши, меморандум имзоланиши ва қўшма социологик тадқиқотларнинг кейинги истиқболлари ҳақида келишилди ва таклифлар берилди.