422

  2021 йил 4 октябрь куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Марказ раҳбариятининг ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг сайловларни кузатиш бўйича Миссияси вакили, 2021 йилдаги Президент сайлови бўйича таҳлилчи Бартош Лех билан учрашуви бўлиб ўтди, унда аҳолининг электорал фаоллиги, 2021 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак сайлов доирасида ўтказилган жамоатчилик фикри сўровлари натижалари муҳокама қилинди.


  Учрашувда тадқиқот иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикасида мамлакат Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловдан хабардорлиги, ёшлар ва аҳоли турли ёш тоифалари вакилларининг электорал фаоллиги ва орзу-умидлари кўриб чиқилди. Шунингдек, фуқароларнинг электорал хулқ-атворига коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг таъсири тўғрисида респондентларнинг алоҳида қизиқиш уйғотган энг оммавий жавоблари муҳокама қилинди.


  Учрашув конструктив, дўстона руҳда ўтди, унинг якунида томонларнинг вакиллари бир-бирларига миннатдорчилик изҳор этдилар.