376

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази социологик ва маркетинг тадқиқотлари учун янги интервьюерларни ишга жалб этмоқда.

Интервьюерларга аҳоли орасида юзма-юз сўровлар ўтказиш, танлов ишларини амалга ошириш кўникмалари ўргатилади. Улар учун Марказ мутахассислари томонидан семинар-тренинглар ташкил этилиб, янги номзодлар интервьюерлик ишига тайёрланмоқдалар.

Семинарнинг биринчи кунида Марказ ижрочи директори Хаджимухамедов Марат Каримович илк маротаба ташриф буюрган интервьюерлар билан самимий суҳбат ўтказди.

"Интервьюер, аввало, ўз касбини яхши билиши, олган билимларини амалда қўллай олиши, хорижий тилларни билиши, энг муҳими, кўп китоб ўқиши керак. Шунингдек, психология, социология, фалсафа, антропология, этнология, этнография ва тарихдан хабардор бўлиши лозим", - дея таъкидлади М. Хаджимухамедов.