22.01.2021
415
Президент Мурожаатномаси – давлат ривожи, юрт фаровонлиги асосидир.
«Ислоҳотларимиз натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало маҳаллада сезилади. Шу маънода, “маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси”, десак, тўғри бўлади. Шунинг учун барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши, одамлар сезадиган натижани таъминлаши шарт».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
2021 йилнинг 22 январ санасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Тошкент давлат юридик университети профессори Муҳамедов Ҳайдарали Мелиевичнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва унда белгиланган вазифалар” мавзусидаги семинар-тренинги бўлиб ўтди. Семинарда Президент Мурожаатномасида келтириб ўтилган ҳар бир мақсад ва вазифаларга алоҳида тўхтаб ўтилиб, уларнинг давлат ва жамият ривожи учун қай даражада хизмат қилиши ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.
Семинарда қуйидаги йўналишлар бўйича атрофлича маълумот берилди:
- Давлат бошқаруви идоралари фаолиятини тубдан такомиллаштириш;
- Маҳаллий ижро ва вакиллик идоралари ҳамда маҳалланинг институционал асосларини янада такомиллаштириш;
- Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айлантириш;
- Ислоҳотлар самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш ;
- Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш;
- Бундан кўзланган мақсад ҳар бир юртдошимизни, бугунги кунда бўлаётган жадал юксалиш жараёнларида фаол иштирок этишга, уларнинг манфаати давлатнинг устувор сиёсати даражасига кўтарилгани, кўплаб муаммолар ўз ечимини топаётгани каби масалалар;
- Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш.
Бугунги инсон онгги учун аёвсиз кураш бўлаётган информацион бир даврда ҳар бир ахборот муҳим манба ҳисобланади. Ҳар бир фуқаро давлат тақдирини ўз тақдири билан боғлаган ҳолда жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиши ва ривожланишнинг стратегик моҳияти тарғиботчисига айлана олиши керак.