03.02.2021
416
"Ижтимоий фикр" Марказида талабалар учун амалий машғулотлар бошланди
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида ҳам Олий ўқув юртлари билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида талабалар амалиёти йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Миллий университетининг "Социология" ва "Ижтимоий иш" йўналишида таҳсил олувчи рус ва ўзбек гуруҳи талабалари амалиёт ўташни бошладилар.
Социолог талабаларни Марказнинг ташкилот сифатидаги ва бўлимлар кесимидаги фаолияти билан таништирилиб, бунда жамоатчилик фикри ҳақидаги умумий тасаввурлар, уни “Ижтимоий фикр” Марказида ўрганишнинг амалий усуллари ва ёндашувлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.