17.03.2021
379
Барчамизга маълумки, Наврўзни 3000 йилдан ортиқроқ вақтдан бери Хитойдан то Болқон давлатларига қадар чўзилган минтақа бўйлаб муайян диний ва этник гуруҳлар байрам сифатида нишонлаб келмоқда.
Тарихи инсониятнинг илк цивилизациясига бориб тақаладиган ушбу байрам Ўзбекистонда ҳам миллий ўзликнинг ажралмас бир қисми сифатида юксак қадрланади.
БМТнинг маориф, фан ва маданият жамғармаси - ЮНЕСКО Наврўз байрамини Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритганлиги ҳамда Наврўз 2010 йили БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни "Халқаро Наврўз куни" деб эътироф этилганлиги ҳам ўлмас қадриятларимизнинг нақадар буюк эканлигини кўрсатади.
Бугун ҳам юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрибди. Миллий қадриятларимизни тараннум этувчи байрам арафасида аҳолининг байрамолди кайфиятлари, қизиқиш ва интилишларини ўрганиш мақсадида “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази телефон сўрови ўтказишни бошлади. Шарқона янги йил хонадонларингизга тўкинлик ва қувонч олиб кирсин.