413

“Эрта никоҳ: унинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикри” мавзусида социологик сўров

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ўзбекистонликларнинг эрта никоҳга бўлган муносабатларини ўрганиш, унинг сабаблари ва оқибатларини аниқлаш, эрта никоҳлар тўғрисидаги жамоатчилик фикрининг ёшга, маълумотга ва гендерга оид жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда чуқур таҳлил этиш мақсадида “Эрта никоҳ: унинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикри” мавзусида телефон сўрови ўтказди.
Жамоатчилик фикрини ўрганишга оид ушбу сўровда 18 ёш ва ундан катта бўлган жамиятнинг турли қатламларига мансуб респондентлар иштирок этишди.
Шунингдек, Марказнинг расмий сайти ва саҳифаларида мавзуга оид интернет сўрови ташкил этилган бўлиб, унда интернет тармоғининг барча фойдаланувчилари қатнашишлари мумкин.