35

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча ўзбекистонликларни қалбларга шодлик, кўзларга нур, дастурхонларга барака ва оилаларга тинчлик неъматларини олиб келаётган муқаддас Рамазон ҳайити билан самимий қутлайди!
Эзгу ниятлар рўёбга чиқадиган, ўзаро бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик, ҳамжиҳатлик туйғулари тараннум этиладиган ушбу шукуҳли Айём барчангизга муборак бўлсин!
Байрам муносабати билан юртдошларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий қувонч ва тотувлик, хонадонларига файзу барака тилаймиз!