20.05.2021
482
2021 йил 17 майдан 28 майгача XI Халқаро Грушин социологик конференцияси бўлиб ўтмоқда. У жамиятнинг ковиддан кейинги янги оламга ўтишини акс эттирувчи трендларни таҳлил қилишга бағишланган.
20 май куни Zoom платформаси орқали спикерлар билан конференциянинг “Ўрта осиёлик мигрантлар Россия меҳнат бозорида” мавзусидаги мавзули тадбири бўлиб ўтди. Унинг асосий мавзуси Россияга келишнинг асосий мотиви - иш масаласи бўлиб, бу муҳожирлар учун асосий муаммо ҳисобланади.
Конференцияда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори Рахимова Нигина Хайруллаевна “Меҳнат миграцияси: баҳолар, муаммолар, ечимлар (РЖФЎМнинг социологик тадқиқотлари асосида)” мавзусидаги маъруза билан чиқди. Маърузачи аҳолининг миграциявий кайфиятини ва муҳожирлар бўлиб турган мамлакатларда дуч келинаётган қийинчиликларни баҳолашга имкон берган Интернет ва телефон сўровларининг натижаларига батафсил тўхталиб ўтди, шунингдек, тадқиқот меҳнат муҳожирлари учун мобил илова ва интернет платформа ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрланишига асос бўлганлигини қайд этди.