428

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети, Ўзбекистон социологлари ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида 2021 йил 31 май куни (Тошкент вақти билан) соат 16.00да “Ўзбекистонда социологик тадқиқотларни янада ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари” мавзусидаги Халқаро конференцияни онлайн тартибда (Zoom) ўтказишни режалаштирди. Конференция ишида социология ва ижтимоий тадқиқотлар соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар ва мамлакатимиз вазирликлари, миллий илмий марказлари ҳамда таълим ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар. 

Конференцияда нуфузли халқаро ва хорижий ташкилотлардан Халқаро социологлар ассоциацияси Комплутенсе университети сиёсий фанлар ва социология факультети (Мадрид, Испания), Калифорния университети, Лос-Анджелес, АҚШ, «INSA-CONSULERE» бозор ва ижтимоий тадқиқотлар институти (Германия), Япония жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, «Merdeka» Малайзия жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази вакилларининг иштироки режалаштирилган.