413

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон Фармони ва Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг тезкор тадқиқотлар бўлими – «Call-center» – одам савдоси масалалари бўйича мамлакатимиз фуқароларининг фикрини, хабардорлик даражасини, ушбу жиноий фаолиятнинг сабаблари ва оқибатларини, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига аҳоли томонидан бериладиган баҳони аниқлаш мақсадида “Одам савдоси: фуқароларнинг хабардорлиги, жиноятлар сабаблари ва унга қарши курашиш” мавзусидаги телефон сўровини бошлади.

Сўровда мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи фуқаролар, эркаклар ва аёллар, ёшлар, ўрта ва катта ёш вакиллари иштирок этадилар.

Олинадиган натижалар мамлакат фуқаролари томонидан одам савдоси муаммоси кескинлигининг англаниши, уларнинг жиноят пайдо бўлишининг асосий сабабларини тушуниши тўғрисида холис ва аниқ маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, инсон шахсига, энг аввало, унинг ҳаётига дахл қилувчи, жамият учун жиддий таҳдид сифатида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда истиқболдаги стратегияни шакллантириш ҳақида фуқароларнинг фикри ва таклифларини аниқлаш имконини беради.