08.07.2021
697
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ҳар йили доимий мониторинг тартибида «ЎЗБЕКИСТОН: МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ» социологик тадқиқотини ўтказишни бошлайди. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакат, жамият ва ўзбекистонликларнинг ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва сўнгги йилларда юз берган ўзгаришлар тўғрисида фуқароларнинг фикрлари ва тасаввурларини ўрганишдир.
Ушбу тадқиқот барча вилоятларни, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри минтақаларини қамраб олади.