493

Жамиятдаги эҳтимолий зиддиятлар ва ихтилофли вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун асос сифатида миллатлараро муносабатларнинг ҳолатини мониторинг қилиб бориш миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ҳар йили доимий равишда мониторинг режимида “Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар жамоатчилик фикри кўзгусида: баҳолар, ҳолат, ўзгаришлар, муаммо ва ечимлар” мавзусида ижтимоий сўров ўтказади ва натижалари мамлакатдаги миллатлараро муносабатларнинг яқин келажакдаги мавжуд ҳолатини ўз вақтида ва ишончли баҳолашга имкон беради.