417

Ҳар йили 30 июль куни 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган ва БМТ Бош Ассамблеясининг "Одам савдосига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни яхшилаш" резолюциясида расман мустаҳкамланган Жаҳон одам савдосига қарши курашиш куни нишонланади. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ҳар йили мониторинг режимида одам савдосига қарши курашиш масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш, ушбу жиноий фаолиятнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш ҳамда ушбу соҳадаги чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида социологик тадқиқотлар олиб боради.

Сўровда мамлакатимиз барча минтақаларининг аҳолиси, эркаклар ва хотин-қизлар, ёшлар ва кексалар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.

ТАДҚИҚОТ