367

Мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлаш арафасида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мажмуавий социологик тадқиқот ўтказди, унда ўзбекистонликларнинг мустақиллик давридаги муҳим ютуқлар, мамлакат Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида қонун устуворлигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат ва жамият бошқаруви тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантириш, минтақаларни яхлит ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш ва фуқароларнинг фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган янгиланиш ва мамлакатни ислоҳ қилиш жараёнлари ҳақидаги фикри аниқланди.


Шу муносабат билан 2021 йилнинг 26 август куни соат 11.30 да "Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт" мавзусидаги доимий илмий-амалий семинарнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган "Янги Ўзбекистон - жамоатчилик фикри - Мустақилликнинг 30 йиллиги" мавзусидаги мажлиси ўтказилади. Барчангизни илмий-амалий семинарга таклиф этамиз

ДАСТУР