09.09.2021
576
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Социология” ва “Ижтимоий иш” факультетлари 4-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини бошладилар.
Амалиётлари давомида талабалар “Ижтимоий фикр” Марказининг профессионал фаолияти, хусусан, маълумотларни бевосита юзма-юз, телефон ва интернет сўровлари орқали тўплаш, уларни статистик қайта ишлаш ва таҳлил этиш, социологик тадқиқотларда ахборот технологияларини қўллаш, оммавий ахборот воситаларининг мониторинги контент-таҳлил тадқиқотлари, тадқиқотлар натижалари таҳлили ва таҳлилий ҳисоботларни тайёрлаш ишлари билан яқиндан танишадилар.
Шунингдек, амалиёт даврида Марказ томонидан ўтказиладиган жамоатчилик фикри сўровлари доирасида тадқиқотларнинг барча босқичларида талабаларнинг бевосита иштирокида интерфаол баҳслар ва чуқурлаштирилган машғулотлар ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти якунлари бўйича амалий фаолият натижаларини умумлаштириш ва фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашиш режалаштирилган.