401

Ишга таклиф қиламиз

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Марказ томонидан ўтказиладиган социологик ва маркетинг тадқиқотлари учун ходимларни (интервьюерларни) ишга олишини эълон қилади. 

Талаблар: Олий ёки тўлиқсиз олий маълумотнинг мавжудлиги. Хизмат сафарларига тайёрлик. (4-босқич талабалари / магистратура талабалари)

Мажбуриятлар: аҳоли орасида юзма-юз сўровлар ўтказиш. Саволномалар ўрганилаётган масаланинг мавзуси билан боғлиқ.

Шартлар: сўров Ўзбекистоннинг барча минтақалари бўйлаб ўтказилади.

Ишни ўқиш билан бирга олиб бориш мумкин. Иш тадқиқот даври учун шартнома асосида тақдим этилади. Минтақаларга бориб-келиш, яшаш ва овқатланиш билан боғлиқ барча харажатлар Марказ томонидан қопланади.

Битта тадқиқот бўйича сўров ўтказиш муддати 7 – 14 тақвим кунини ташкил қилади. Тадқиқотлар бир ойда камида икки марта ўтказилади.

Сўров ўтказиш кўникмаларига эга бўлмаган, ишга қабул қилинадиган ходимлар бепул ўқитилади ва курс муваффақиятли ўталганидан кейин тегишли сертификат берилади.

Маълумот учун телефонлар:

+998 90 632 8237

+998 71 239 8915

+998 71 239 4328