445

2021 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида янги давр ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш талабларидан келиб чиқиб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.


Меморандум демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишини такомиллаштиришда социологик тадқиқотларнинг ўрни ва сифат жиҳатидан мавқеини оширишга йўналтирилган. Ушбу амалий ҳамкорлик мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халқ фаровонлигини ошириш, жамият билан миллий армия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича давлат сиёсатини кенг тарғиб қилишга ёрдам беради.