07.12.2021
383
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барчангизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 29 йиллиги байрами билан қизғин муборакбод этади!
Ўзбекистон Конституцияси миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ ҳолда шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун мустаҳкам замин яратди.
Бош Қомусимизни эҳтиром билан улуғлаш, ҳар томонлама ўрганиш, унга изчил амал қилиш, аждодларимизнинг Асосий қонунда эътироф этилган буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёш авлод қалбига сингдириш ҳар биримизнинг юксак фуқаролик бурчимиз бўлиши керак. Конституцияга ва қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳар бир фуқаронинг ҳаёт ва фаолият тарзига айланиши лозим.
Қутлуғ байрам муносабати билан барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахт ва шодлик, туганмас куч-ғайрат, янгидан-янги ютуқлар ва юксак эътирофлар тилаймиз.
Юртимиз доимо тинч, халқимиз ҳаёти фаровон ва мамлакат келажаги нурафшон бўлсин!
“Ижтимоий фикр” республика
жамоатчилик фикрини
ўрганиш Маркази