345

  Янги йил оқшомининг она сайёрамизга ўзгача шукуҳ ва залворли одимлар билан кириб келишини дунё халқлари ҳамиша ҳаяжон, интиқлик ва алоҳида қувонч ҳисси билан кутадилар. Зеро, Янги йил нафақат болалар, балки кўпчилик катталарнинг ҳам энг севимли байрами, ахир Янги йил кечасида ҳақиқий мўъжизалар содир бўлади!
  Чор атрофда байрамона кайфият, шаҳар кўчалари ранг-баранг товланаётган чироқлар ёғдусига бурканган, ҳар бир уйда ясатилган арча виқор билан қарши олади. Айнан шу кунларда кўпчилик янги йилга тайёргарликнинг ширин ташвишлари билан банд.
  Янги йил байрами арафасида мамлакатимиз фуқаролари кириб келаётган янги йил оқшомини қандай кайфият, орзу-умид ва истаклар билан кутиб олишга шайланаётганлигини аниқлаш мақсадида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг call-маркази “Фуқароларнинг янги йилолди кайфиятлари” мавзусида социологик сўров ўтказишни бошлади.