20.12.2021
425
Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги кенг кўламли ўзгаришлар, давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ёритиш, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини такомиллаштириш мақсадида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан контент-таҳлилнинг социологик усули асосида мамлакат Миллий доменидаги интернет нашрлари электрон оммавий ахборот воситаларининг оммабоп веб-сайтларида босиб чиқарилган "Иқтисодиётни эркинлаштириш – бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш" мавзусидаги мақолалар мониторинги амалга оширилмоқда, бундаи танлов мезони – ресурсларнинг оммабоплиги ва нуфузлилиги, сифатли қилиб ёритиш қобилияти, калит сўзлар ва жумлалар.
Мақолалар классификаторнинг қуйидаги йўналишлари бўйича тизимлаштирилади: "Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш дастури"; "Инновация дастурини шакллантириш, инновациялар ва инвестициялардан самарали фойдаланувчи кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш, мулкдорлар синфининг ривожланишини қўллаб-қувватлаш"; "Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш дастурини амалга ошириш"; "Фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, шу жумладан бизнеснинг барча тоифалари учун солиқ юкини камайтириш ва тизимлаштириш ҳамда якка тартибдаги корхоналарга эмас, балки ишлаб чиқариш ва хизматларнинг айрим турларига уларни кейинчалик рағбатлантириш учун имтиёзлар бериш"; "Ноқонуний текширувлар, хусусий бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларга қарши курашиш"; "Ер участкаларини, шу жумладан тадбиркорларга беришнинг ягона тартибини ўрнатиш учун давлат активларини электрон савдо майдончалари орқали сотиш тизимини яратиш"; "Марказий Осиё давлатлари ва хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш"; "Давлат-хусусий шериклик концепциясини амалга ошириш"; "Экспортбоп маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш"; "Тадбиркорликни ривожлантириш учун инвестициявий жозибадорликни ошириш"; "Банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш" ва "Тадбиркорлар ва хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (бизнес Омбудсмен)".