17.05.2022
354
15 май куни Ўзкюдар университети (Истанбул, Туркия) «Социология» кафедраси томонидан ташкил этилган халқаро оила кунига бағишланган «Туркий макондаги оила институтининг долзарб муаммолари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистоннинг оила ва никоҳ масалалари бўйича илм-фан ва таълим соҳаси вакиллари, олимлар, нодавлат ташкилотлар ва қўмита раҳбарлари иштирок этдилар.
Конференцияни Ўзкюдар университети гуманитар ва ижтимоий фанлар факультети декани, профессор Иброҳим Ўздемир (Ibrahim Ozdemir), Халқаро Турк академияси вице-президенти Фузулий Мажидли (Fuzuli Mecedli), Ўзкюдар университетининг биринчи ректори, профессор Невзат Тархан (Nevzat Tarhan) (Истанбул, Туркия) очиб беришди.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори, иқтисод фанлари доктори Нигина Раҳимова (Nigina Raхimova), (Ўзбекистон Республикаси); профессор Тоҳира Аллоҳярова, Озарбайжон ижтимоий тадқиқотлар маркази Кенгаши аъзоси (Tahira Allahyarova) (Озарбайжон Республикаси); социология фанлари доктори, Ж. Баласоғин номидаги Қирғизистон Миллий университети профессори Рита Салморбекова (Rita Salmorbekova), (Бишкек, Қирғизистон Республикаси); Синоп университети социология кафедраси профессори Айсегул Демир (Aysegul Demir) (Истанбул, Туркия); «Оталар Иттифоқи» Республика жамоат бирлашмаси раиси, Президент ҳузунридаги «Қозоғистон аёллари, оиласи ва демографик сиёсати» Кенгаши аъзоси Мақсутбек Айтмаганбет (Maksudbek Aytmaganbet) (Қозоғистон Республикаси) маъруза қилишди.
Анжуманга Ўзкюдар университети «Социология» кафедраси мудири, профессор Абдулфаз Сулаймонли раислик қилди.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори «Ўзбекистонда оила институти замонавий қадриятлар маконида» номли ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси оилавий ижтимоий сиёсат соҳасида тизимли ёндашувни амалга ошираётганини таъкидлади, оилани қўллаб-қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, институционал асосларни ва давлат дастурлариини ривожлантириш унинг асоси ҳисобланади. Хусусан, «Ижтимоий фикр» Маркази ҳар йили ички оилавий, шахслараро муносабатлар, эр-хотин, ота-она ва болалар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг мониторингини олиб боради, мамлакатда оилани ривожлантириш институтини тавсифловчи расмий статистик маълумотларни қайд этади.
Амалга оширилаётган халқаро ва давлат стратегиялари ва оилани мустаҳкамлаш чора-тадбирлари негизида ўзбекистонликларнинг оилага муносабатининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Маърузада оила ва аёлларнинг жамиятдаги ўрни, оилада муносабатлар ўрнатиш тамойиллари ва фаровон оила шароитлари ҳақидаги фикрлар ва баҳолар тақдим этилди.
Конференция якунлари бўйича оила сиёсатини янада мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди, шунингдек, Туркий мамлакатларда оила институти муаммолари бўйича офлайн форматда конгресс ўтказиш режалаштирилди.