333

БАЙРАМ ТАБРИГИ

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча юртдошларимизни халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами, жонажон Ватанимиз шонли тарихининг ҳамиша энг ёрқин ва ўчмас саҳифасига айланган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги кунининг 31 йиллиги байрами билан самимий табриклайди!

Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, кўп миллатли халқимизнинг муносиб вакиллари Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сафида ҳамжиҳатликда дадил одимлаётган тарихий дамларда бутун Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, хонадонларига файз-барака, дастурхонларига тўкин-сочинлик, оилавий фаровонлик, кўтаринки кайфият ва ҳар бир оила, ҳар бир инсонга барча эзгу тилакларининг ижобатини тилаймиз!

Мустақиллик байрамингиз  муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

 

“Ижтимоий фикр” 

республика жамоатчилик фикрини

ўрганиш Маркази