03.05.2024
258
Жорий йилнинг 3 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги № 719/29-сон қарорининг 28-мақсади 23.5 банди ижроси бажарилиши юзасидан, олий таълим муассасалари битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркалари ва “Карьера куни” тадбирларини ўтказиш муносабати билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Мазкур тадбирда Республикамиздаги катта ва нуфузли иш берувчи ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларини битирувчи талабаларга тақдим этдилар.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳам ушбу тадбирда иштирок этиб, талабаларнинг ўқиш давомида эгаллаган назарий билимларини амалиётга татбиқ этиш, касбий, илмий фаолиятини йўлга қўйишлари учун ўз бўш иш ўринларини тақдим этди ҳамда талабаларни иш юзасидан қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб бериб улар билан маълумот алмашинилди.
Шунингдек, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасидаги амалиётчи-талабалар билан режали-ташкилий ишлар юзасидан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилган.
Бугунги кунда Марказда “Ижтимоий фанлар” факультетининг “Социология“ ва “Ижтимоий иш“ мутахассисилиги талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқдалар, уларнинг кўпчилиги Марказ томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот лойиҳаларида кўнгиллилар сифатида иштирок этмоқдалар айримлари интервьюер, таҳлилчи, кичик илмий ходим, тадқиқотчи лавозимларида ўз меҳнат фаолиятларини юритишмоқда.