218

2023-йилнинг 15-16-декабр кунлари Г.Р.Державин номидаги Тамбов давлат университетида “Жамият, жамоалар, инсонлар: «абадий тинчлик» изланишида” Х Халқаро талабалар конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуман давомида: медиа индустриясининг замонавий ҳаётга таъсири, минтақавий ўзига хосликнинг назарий жиҳатлари, ижтимоий тармоқларнинг ёшлар дунёқарашига таъсири ва бошқалар каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Анжуманда Россия Федерацияси, АҚШ, Ўзбекистон ва турли мамлакатлардан ташкилотлар вакиллари, шунингдек “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази социологик тадқиқотларни ахборот-математик таъминлаш бўлими етакчи мутахассиси Иван Решетников иштирок этди.

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази номидан конференция иштирокчиларини, ҳамкасблар ва талабаларни ўнинчи юбилей анжуманининг муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, келгуси ишларингизда муваффақият ва самарали фаолиятлар тилаймиз.