199

Ўзбекистонда 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши эьлон қилинди.

Юртимизда ҳар йили кенг кўламда Наврўз, Мустақиллик, Рўза ва Қурбон ҳайит айёмлари ва муҳим саналар, тадбирлар олдидан хайрия Ҳашари ўтказиш анъанага айланган. Ҳашар ижтимоий ҳамкорлик ва беғараз ёрдам сифатида мамлакатимиз аҳолиси томонидан ўтказилиб келинади.

Жорий йилда ҳам, юртимизда “Наврўз” умумхалқ байрамини ва “Ийди рамазон” Хайит байрамларини муносиб нишонлаш мақсадида, 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

Хайрия ҳашарида аҳоли ихтиёрий равишда маҳаллаларда, кўп қаватли бинолар ва уйлар атрофида, болалар ўйингоҳлари, аҳоли пунктлари, хиёбонлар, йўлаклар, дам олиш ва кўнгилочар масканлари, қабристонлар, зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб тартибга келтирилади.