08.04.2024
238
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: асосий устуворликлар ва репродуктив қарашлари” мавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади.
Ушбу жамоатчилик фикри сўровини ўтказишнинг мақсади фуқароларнинг бугунги кунда оила тўғрисидаги қарашлари, оиланинг инсонлар ҳаётидаги ўрни ва роли, ёшларни оила қуриш ва оилавий муносабатлар, ҳақидаги фикрлари, шунингдек ажримларнинг келиб чиқиш сабаблари уларни бартараф этиш учун қандай чоралар кўриш тўғрисидаги аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.