168

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “ Фуқаролар Ўзбeкистонда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ва ҳимоя қилиниши тўғрисида” мавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади.

Мазкур жамоатчилик фикри сўровини ўтказишдан мақсад фуқароларнинг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва уларни амалга ошириш қай даражада таъминланганлиги, охирги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ вазиятда қандай ўзгаришлар бўлаётганлиги, инсонларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларининг эҳтимолий бузилиши, умуман инсон қадр-қимматининг камситилиши ва ҳақорат қилиниши холатларида ўзларини қанчалик ҳуқуқий ҳимояланган ҳис этишлари, фуқаролар ҳуқуқлари бузилган ҳолда кимга мурожат этишлари ва уларнинг ҳақ ҳуқуқлари тикланиши, адолатли қарор қабул қилиниши қай даражада эканлиги каби саволларга аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.