346

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари: фуқаролик фаоллиги, жамоатчилик назорати ва давлат билан ҳамкорлик” мавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади.

Тадқиқот мақсади фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳақидаги хабардорлиги, ташкилот фаолияти ҳақидаги қарашлари, кутувлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролар ижтимоий ҳаётида иштироки ва аҳамиятлилиги тўғрисидаги аҳоли томонидан фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.