196

Янги йил кириб келишига хам бир неча саноқли кунлар қолди, барча юртдошларимиз ушбу байрамни ўзгача кўтаринки кайфиятда кутишади. Янги йил байрами дунё бўйлаб нишонланадиган байрам бўлиб кўпчилик катталар ва болалар учун энг севимли байрамлардандир. Байрам шукуҳи шаҳар кўчаларида ва кўнгилочар жойларда декабр ойининг ўрталаридан бошлаб сезилиб туради, арча дарахтлари безатилган ранг-баранг чироқлар кўчаларда чароғон нур сочиб турибди инсонлар юзида байрамона кайфият барқ уриб турибди. Ҳамма жойда байрамона муҳит ҳукмрон.

Бугун 25 декабр куни «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Янги йил байрами арафасида аҳоли ўртасида «Фуқароларнинг Янги йил арафасидаги кайфияти» мавзусида сўрови ўтказиш бошланди. Ушбу сўровни ўтказишдан мақсад мамлакатимиз фуқароларининг кайфиятларини янги йил байрамига нисбатан муносабатларини билиш, кузатаётган йилимиз уларда қандай таъсуротлар қолдирганлиги ҳамда яқинлашиб келаётган Янги йил байрамини қандай ўтказишни режа қилаётганликлари, кириб келаётган 2024 йилдан нималарни кутаётганликларини аниқлашдир.