172

4 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича тадқиқотлар институти ҳамкорлигида ташкил этилган “Биргаликда фаровонлик ва барқарор ривожланиш сари ўзаро манфаатли ҳамкорлик” мавзусида “Марказий Осиё – Хитой” таҳлил марказлари IV форуми бошланди.

Мазкур форумда Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD., В.С.Алексеева ҳам иштирок этди. 

Ушбу тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил май ойида Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган саммитида эълон қилган ташаббусини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, Хитой ва минтақадаги беш мамлакат етакчи “ақл” марказлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлаб, “таҳлил институтлари, олимлар ва мутахассислар стратегик ёндашувлар, комплекс тавсия ва қарорлар, минтақавий ва глобал миқёсда туб бурилиш ясайдиган лойиҳалар ишлаб чиқиши лозим”, деган эди.

Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз етакчиси томонидан ХХР ва Марказий Осиё давлатлари миллий ривожланиш стратегияларини уйғунлаштириш масаласига бағишланган Халқаро экспертлар конференциясини ўтказиш таклифи билдирилган эди. Мазкур таклиф ушбу тадбирни ҳаётга татбиқ этилиши йўлидаги дастлабки қадам сифатида баҳолаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Марказий Осиё – Хитой” таҳлил марказлари форумини ташкил этиш тўғрисидаги қарор ХХР ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг 2021 йил май ойида бўлиб ўтган учрашуви якуни бўйича қабул қилинган.

Биринчи форум 2021 йил ноябр ойида Пекинда онлайн форматда, иккинчиси 2022 йил ноябр ойида Пекинда гибрид форматда, учинчиси эса 2023 йил сентябр ойида Сиань шаҳрида офлайн шаклда ўтказилди. Тўртинчи йиғилиш илк бор Хитойдан ташқарида Ўзбекистон Республикасида ўтказилди.