209

Лазизбек Муллажонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпиада чемпионлари!

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев бокс бўйича финал баҳсда мексикалик Марко Алонсога қарши жанг қилиб ғолиб чиқди ва олтин медалга сазовор бўлди!

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси, 92 кг вазнда Лазизбек Муллажонов Париж Олимпиадасида рақиби Озарбайжонлик Лорэно Алфонсо устидан яққол устунлик билан рақибини енгиб Парижда ўтказилаётган 2024-ёзги олимпиада ўйинларида бешинчи олтин медални қўлга киритди.

Спортчиларимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда Лазизбек Муллажонов шарафига Франция диёрида байроқларимиз кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.  

Ўзбекистон ҳисобида ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронза медалига эга бўлиб, Париж Олимпиадасида мамлакатимиз 14-ўринда турибди.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази барча юртдошларимизни ҳамда спортчиларимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажоновларни ушбу ёрқин ғалаба билан муборак этади.

Омад ёр бўлсин чемпионлар !