239

Жорий йилнинг 1 июл кунидан бошлаб “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан Фуқаролар миллатлараро муносабатлар тўғрисидамавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошланди.

Мазкур жамоатчилик фикри сўровини ўтказишдан мақсад фуқароларнинг мамлакатимиздаги миллатлараро, этнослараро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати қандайлиги, сўнги йилларда миллатлараро муносабатлар қандай ўзгаргани ҳақидаги қарашлари, инсонларнинг ҳаёти давомида миллий ва тилга мансублиги асосида ҳуқуқларининг бузилиши, ҳурматсизлик ва уларга нисбатан камситувчи муносабат ҳолатларига дуч келишганми шунингдек ўзларини ким деб ҳис қилишлари яъни мамлакат фуқаросими ёки миллат вакили каби саволларга аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.