09.09.2025
22
“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси учун катта ифтихорли янгилик!
Марказ директорининг биринчи ўринбосари, ҳурматли ҳамкасбимиз Алексеева Виктория Сергеевна социология фанлари доктори илмий диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, социология фанлари доктори илмий даражасига эга бўлди.
Ушбу юксак ютуқ — узоқ йиллик тинимсиз меҳнат, илмий изланишларга садоқат ва фидокорона хизмат самарасидир. Виктория Сергеевна ўз тадқиқотлари орқали жамиятимизда кечаётган ижтимоий жараёнларни чуқур таҳлил қилиб, миллий социология мактаби ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шунингдек, унинг илмий изланишлари амалиётда долзарб ечимларни топиш ва жамият тараққиётига хизмат қилишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
“Ижтимоий фикр” маркази жамоаси Виктория Сергеевнани ушбу муносиб ютуқ билан чин қалбдан табриклайди. Сизга янги илмий марралар, самарали изланишлар ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳиссалар тилаймиз!