168

Жорий йилнинг 23 май куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Етакчи ташкилот сифатида “Ижтимоий трансформация шароитида ёшларнинг меҳнат бозорига мослашуви (Қорақалпоғистон республикаси мисолида) мавзусида, социология фанлари бўйича фалсафа доктори ((PhD) диссертация иши илмий муҳокамадан ўтказилди.

Мазкур илмий муҳокамада, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий кенгаш жамоаси диссертация мавзусини кенг муҳокамадан ўтказиб, Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти изланувчиси Бердимуратов Марат Эсемуратович томонидан тайёрланган Ижтимоий трансформация шароитида ёшларнинг меҳнат бозорига мослашуви (Қорақалпоғистон республикаси мисолида) мавзусидаги, 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси тарихи: Социологик тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича, социология фанлари бўйича фалсафа доктори ((PhD) диссертация ишини ҳимоя қилишга тавсия этилди.