316

Диёримизга яшариш, янгиланиш фасли баҳор кириб келди. Баҳор таровати билан бирга “Наврўз” байрами ҳам кириб келмоқда, ушбу байрам юртимизнинг барча ҳудудларида шоду хуррамлик ила кенг нишонланади.

Наврўз қадимий ва миллий байрамимиз бўлиб, ўзига хос миллий аньана ва қадриятларимиз билан ўтказилади. Бу кунда юртимизнинг ҳар бир гўшасида баҳорий таомлару, турли миллий ўйинларга алоҳида урғу берилади. Хусусан, сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби миллий таомларимиз байрам дастурхонининг кўркига айланади. Айниқса, сумалак базмларининг ўзгача гашти бор. 

Наврўз–тинчлик ва осойишталикни тараннум этувчи, инсониятга яхшилик, меҳр-оқибат, бахт-саодат ва поклик улашувчи айёмдир. Унинг ҳар лаҳзасида бағрикенглик, инсон қадрини улуғлаш, катталарга ҳурмат кичикларга иззат, кексалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам бериш, юртни обод қилишдек хайрли амаллар амалга оширилади. Наврўз миллий-маънавий қадриятларимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадир.

Барча юртдошларимизни Наврўз айёми билан муборакбод этиб, хонадонларингизга файз-барака, мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!