336

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ 2024:АСОСИЙ УСТУВОРЛИКЛАР ВА ТАМОЙИЛЛАР

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан, мамлакатимиз фуқаролари орасида “Ўзбекистон ёшлари 2024: асосий устуворликлар ва тамойиллар” мавзусида социологик сўров ўтказилди.

Ушбу сўров мамлакатимизда ўзбекистонлик ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар билан боғлиқ вазият қандайлиги, ҳозирги вақтда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан қандай шароитлар яратилаётганлиги, ёшлар қайси соҳа ва йўналишларда давлат ёрдами ва кўмагига муҳтожлиги тўғрисидаги фикрлари ўрганилди. Шунингдек замонавий ўзбекистонлик ёшлар учун қайси ҳаётий қадриятлар энг муҳимлиги, инсонга ўз ҳаётида муваффақиятга эришиш учун ўзини бахтли ҳис қилиши учун қандай хусусиятларга эга бўлиши кераклиги тўғрисида мамлакатимиз фуқароларининг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

2024 йил мамлакатимизда  “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди. Президентимиз таъкидлаганларидек “Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир”.

Шунингдек, «ЎЗБЕКИСТОН — 2030» стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар мамлакатимизда ёшлар учун кенг шароит ва имкониятлар яратилаётганлигидан далолат беради.