05.04.2026
11
Жорий йилнинг 27 март кунидан 12 апрел кунлари “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг қамровли социологик тадқиқот амалга оширилмоқда.
Тадқиқот Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини қамраб олган.
Мазкур тадқиқот “Ўзбекистоннинг ривожланиши жамоатчилик баҳолари ва кутилмалари нуқтаи назаридан” мавзусига бағишланган бўлиб, аҳолининг ислоҳотларга муносабати, ижтимоий кайфияти ва келажакка оид кутилмаларини аниқлашга қаратилган.
Мазкур тадқиқот жараёнида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, стандартлаштирилган сўровномалар орқали турли ижтимоий гуруҳ вакилларининг фикрлари қамраб олинмоқда
Олинган маълумотлар жамоатчилик фикрини таҳлил қилиш, долзарб масалаларни белгилаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Айни пайтда тадқиқот ишлари ҳудудларда фаол тарзда давом этмоқда.





