04.01.2024
238
Бугун 4 январ куни “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан мамлакатимиз фуқаролари ўртасида “Фуқаролар ватан ҳимоячилари тўғрисида” мавзусида социологик сўров ўтказилиши бошланди.
Ушбу сўров юртимиз фуқароларининг ватан ҳимоячилари тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган бўлиб фуқароларнинг ватан ҳимоячилари куни, ватанпарварлик, ватанга садоқат, миллий армиямиз, Қуролли кучлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билишдир.
Барчамизга маълумки, 1993-йил 29-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан “14-январ – Ватан ҳимоячилари куни” деб белгиланди ва мамлакатимизда хар йили 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланиб келинмоқда.
Албатта, Ватан тушунчаси инсон учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир. Ватанни севиш, ардоқлаш уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. Ана шундай шарафли бурчни адо этаётган юртимизнинг мард ўғлонлари, ҳимоячилари бўлган миллий армиямиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда олиб бораётган хизматларини ўрни беқиёсдир.a