6

МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимизда фаолият юритаётган барча журналистлар, муҳаррирлар, матбуот котиблари, телерадио ходимлари, фотомухбирлар, операторлар, нашриёт ва ахборот агентликлари мутахассислари, блогерлар ҳамда медиа соҳасининг барча фидойи вакилларини самимий муборакбод этамиз.

Сизларнинг касбий маҳорати, холислик, фидойилик ва юксак масъулият билан олиб бораётган меҳнатингиз мамлакатимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, жамиятни ишончли ахборот билан таъминлаш, фуқароларнинг ахборот маданиятини юксалтириш ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айниқса, байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши журналистика соҳаси вакилларининг фидокорона меҳнатига билдирилган юксак давлат эътибори ва эътирофининг ёрқин намунаси бўлди. Фармонга мувофиқ, мамлакатимиз ахборот маконини ривожлантириш, жамиятни холис ва тезкор ахборот билан таъминлаш, миллий журналистика тараққиётига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ соҳа вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Мукофот соҳибларини ушбу юксак эътироф билан чин дилдан қутлаймиз. Бу мукофот нафақат уларнинг кўп йиллик самарали меҳнатига берилган муносиб баҳо, балки бутун медиа ҳамжамияти учун юксак ишонч ва катта масъулият рамзи ҳисобланади.

Барча оммавий ахборот воситалари ходимларига мустаҳкам соғлиқ, ижодий илҳом, қаламига ўткирлик, сўзига таъсирчанлик, касбий фаолиятида улкан ютуқлар ва янги муваффақиятлар тилаймиз. Холислик, ҳаққонийлик ва халқ манфаатларига садоқат йўлидаги шарафли меҳнатингиз доимо юксак қадрлансин.

Байрамингиз муборак бўлсин!