24

АХБОРОТ ХАТИ

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария ва амалиёт” мавзусидаги Академик Раъно Убайдуллаева номидаги тўртинчи “социологик ўқишлар” доирасида ташкил этилаётган “Глобаллашув ва кенг кўламли ислоҳотлар шароитида Ўзбекистонда ижтимоий жараёнларнинг динамикаси ва трансформацияси” мавзусидаги илмий мақолалар тўпламини нашр этиш режалаштирилмоқда.

Илмий мақолаларнинг асосий йўналишлари:

  • Жамият трансформацияси: анъаналар, модернизация ва истиқболлар;
  • Ижтимоий ўзгаришларда таълимнинг омили;
  • Ислоҳотлар шароитида ёшларнинг ижтимоий роли ва салоҳияти.

Тўпламда ўз мақолалари билан иштирок этишга тадқиқотчилар, олимлар, ОТМ профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, илмий ходимлар, докторантлар, изланувчилар, магистрлар таклиф этиладилар.

Мақолани расмийлаштириш учун талаблар:

Ташкилий қўмита тўпламда нашр этиш учун муаллифнинг (ёки муаллифларнинг) Глобаллашув ва кенг кўламли ислоҳотлар шароитида Ўзбекистонда ижтимоий динамика ва жамият жараёнларининг трансформациясимавзусига мос, илгари нашр этилмаган илмий мақолаларини ўзбек, рус ёки инглиз тилларида қабул қилади.

  1. Мақолалар электрон кўринишда тақдим этилади: MS WORD муҳаррир матнида, А4 форматида, асосий шрифт - Times New Roman, кегль – 14, қаторлар оралиғи – 1,15, матн эни билан текисланади; хатбоши – 1,25 см, барча ҳошиялар - 2 смдан. Саҳифалар рақамланмайди. Мақола ҳажми 5 бетдан кам ва 10 бетдан кўп бўлмаслиги керак.
  2. Мақоланинг таркибида қуйидагилар бўлиши шарт: ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги (50та сўзгача) аннотация, (20та сўзгача) калит сўзлар, кириш, асосий қисм, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
  • Муаллифнинг (муаллифларнинг) Ф.И.Ш. иштирок этиш тилида (кичик ҳарфларда,  қора шрифтда, ўнг томонга текисланади);
  • илмий даража, илмий унвон, лавозим (ўнг томонга текисланади);
  • пастдаги қаторда – ташкилотнинг тўлиқ номи (e-mail:);
  • мақоланинг номи иштирок  этиш тилида (бош ҳарфларда, қора шрифтда, ўртага текисланади).

Бир қатордан сўнг мақоланинг асл матни жойлаштирилади.

  1. Жадвал ва расмлар ўзининг номига ва (араб рақамларидаги) тартиб рақамига эга бўлиши керак.

Мақолада тақдим этилган жадвал ва расмларда фойдаланилган манба жадвал ва расмларнинг тагида кўрсатилиши лозим.

Мисол учун: “Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика  қўмитасининг жадвали, “Ўзбекистон Республикасининг демографик ҳолати” статистик тўплами. 2020 йил январь-декабрь”. Тошкент, 2021, 96-121-бетлар.

  1. Манбаларга ҳаволалар бевосита матнда квадрат қавслар ичида берилади. Масалан: [2, 25-26-б.].

Манбалар ва ҳаволалар мақоланинг охирида келтирилади. Улар алифбо тартибида эмас, балки матнда тақдим этилган тартибда келтирилиши керак.

Мисол учун: Рашидов М.К. “Эркин иқтисодий зонани ташкил этишнинг ҳуқуқий таъминоти таҳлили”.// “Сервис” илмий-амалий журнали. – Тошкент, 2019. 2-сон.

  1. Мақолалар барча талабларга риоя қилинган ҳолда синчиклаб таҳрир қилинган бўлиши керак. Расмийлаштириш талабларига мос келмайдиган ва белгиланган муддатдан кеч тақдим этилган мақолалар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Ташкилий қўмита мос келмаган мақолаларни нашр қилишни  рад этиш ҳуқуқига эга.

Мақолалар (“Социологик ўқишлар” белгиси билан) info@ijtimoiyfikr.uz электрон почта манзилида ёки 94-915-19-84 рақами билан Телеграмда 2025 йилнинг 25 октябригача қабул қилинади.