08.04.2024
231
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Етакчи ташкилот сифатида “Ёшларда рақобатбардошлик сифатларини шакллантиришнинг социал омиллари” мавзусида, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши илмий муҳокамадан ўтказилди.
Мазкур илмий муҳокамада, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий кенгаш жамоаси иштирок этиб, Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти изланувчиси Назарова Нилуфар Жўраевна томонидан тайёрланган “Ёшларда рақобатбардошлик сифатларини шакллантиришнинг социал омиллари” мавзусидаги, 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи ихтисослиги бўйича, Социология фанлари бўйича фалсафа доктори ( PhD) диссертация ишини ҳимоя қилишга тавсия этилди.