11.05.2024
199
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида республикамиздаги ташкилот, корхона вакиллари ва университет битирувчи ёш мутахассислар, талабалар ўртасида жонли мулоқот тарзида, мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар бериш ҳамда талабаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Республикамиздаги 100 дан ортиқ катта ва нуфузли иш берувчи ташкилот ва корхоналар ўзларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларини битирувчи талабаларга тегишли тармоқлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотлар тақдим этдилар.
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳам ушбу тадбирда иштирок этиб, талабаларнинг ўқиш давомида эгаллаган назарий билимларини амалиётга татбиқ этиш, касбий, илмий фаолиятини йўлга қўйишлари учун ўз бўш иш ўринларини тақдим этди ҳамда талабаларни иш юзасидан қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб бериб улар билан маълумот алмашинилди.
Шунингдек, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасидаги амалиётчи-талабалар билан режали-ташкилий ишлар юзасидан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилган.
Бугунги кунда Марказда университетнинг “Социология“ мутахассисилиги талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқдалар, уларнинг кўпчилиги Марказ томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот лойиҳаларида кўнгиллилар сифатида иштирок этмоқдалар айримлари интервьюер, таҳлилчи, кичик илмий ходим, тадқиқотчи лавозимларида ўз меҳнат фаолиятларини юритишмоқда.